1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Meta 10 минг ходимини қисқартиради

Цукерберг компанияга қачон янги ишчилар қабул қилишини айтди.

Meta 10 минг ходимини қисқартиради

 

Facebook, WhatsApp ва Instagram эгаси Meta Platforms Inc. компанияси 10 минг иш ўринларини қисқартириш режасини эълон қилди. Бу оммавий ишдан бўшатишнинг иккинчи тўлқинидир. Ўтган йил ноябрь ойида компания 11 минг ходимини ишдан бўшатганди.

 

Meta бош директори Марк Цукерберг компанияда 2022 йилда даромад ўсишида кескин пасайиш юзага келганини айтди.

 

Meta аввалроқ 2022 йилнинг сўнгги уч ойида даромадлар йилига 4 фоизга камайганини эълон қилган бўлса-да, 2022 йил давомида 23 миллиард доллардан ортиқ фойда олишга муваффақ бўлди.

 

Цукерберг Meta фаолиятига таъсир этувчи омиллар сифатида АҚШдаги фоиз ставкаларининг ошиши, глобал геосиёсий беқарорлик эканлигини айтиб ўтди.


«Менимча, биз тайёрланишимиз керак, чунки бу янги иқтисодий ҳолат йиллар давомида сақланиб қолиши мумкин» – деди у.

 

Цукерберг компанияни қайта қуриш тугалланмагунча янги ходимлар қабул қилинмаслигини айтди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика