1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Метан заправкалар фаолиятига чеклов киритилмоқда

Бунга қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик сабаб бўлган.

Метан заправкалар фаолиятига чеклов киритилмоқда

Маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқарганлиги сабабли зарур чоралар кўрилмоқда.

 

Жумладан, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.

 

Бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз.

 

“Ҳолат ҳақида қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика