1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Метро бекатларига яқин ОТМларда дарс жараёнининг бошланиш вақтлари маълум қилинди

Республикадаги барча давлат олий ва профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда янги — 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.

Метро бекатларига яқин ОТМларда дарс жараёнининг бошланиш вақтлари маълум қилинди

 

4 сентябрдан метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти маълум қилинди.

 

Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

 

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотларига кўра, юқоридаги суратда номлари санаб ўтилган 31 та таълим муассасалари талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.

 

Маълумот учун, Президент фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябрь — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли 1-3 сентябрь барча учун дам олиш кунлари саналади. Шу сабабли республикадаги барча давлат олий ва профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда янги — 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрдан (душанба куни) бошланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика