Тошкент метросида қизга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак уч суткага қамалди. Хабарларга кўра, 26 июль куни фуқаро “Амир Темур” бекати электрпоезди ичида қизга шаҳвоний шилқимлик қилганликда айбланган. Суд мажлисида ҳуқуқбузар ўз айбига иқрорлигини, қизнинг белидан пастига қўли кетиб қолгани, бироқ бу каби ҳаракатни қасддан қилмаганини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради. Эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилди ва унга ушбу моддага асосан уч сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.