Хабарингиз бор, юртимизда сўнгги йилларда тадбиркорлик соҳасига бўлган эътибор, уларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Айниқса, аёллар тадбиркорлиги нафақат иқтисодий тараққиётнинг, балки жамиятнинг маънавий юксалиши ва тенглик тамойилларининг ҳам асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб бормоқда. Улар бизнесда инновациялар, ижодкорлик ва ижтимоий масъулиятни уйғунлаштирган ҳолда, мамлакат тараққиётида янги саҳифалар очмоқда. Хусусан, миллий бренд яратиш, юртимизнинг тарихи ва маданиятини дунёга танитишда айнан аёллар жонбозлик кўрсатаётгани ҳам сир эмас.
Бугун пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасининг расмий залида икки тадбиркор аёлнинг ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Улардан бири юртимизнинг табиий қуруқ ва ҳўл меваларини миллий руҳ ҳамда тарихий нақшлар билан безатилган тўпламлари билан машҳур бўлаётган “Mevé” бўлса, яна бири 24 карат олтин заррачалари билан тайёрланиб, Ўзбекистонни дунёга табиий ресурслари ва инновацияга тайёр эканини намоён қилаётган бренд “OCARD”дир.

“Mevé” — қуритилган мевалари табиийлиги билан эътибор қозонди. Ҳар бир қутида болаликдаги боғлар ҳиди, самимийлик ва ижодкорлик бор. Ҳар бир тўпламлардаги қадимий нақшлар, эстетик дид ва замонавий қадоқланиши маҳсулотга алоҳида қиймат қўшади. Шу орқали “Mevé” қутилари дунё бозорида органик маҳсулот сифатида нафақат таъм, балки миллий маданиятни ҳам намоён этади. Бугунги кунда ушбу бренд Тожикистон ва Озарбайжон давлатларида ўз шоурумларига эга. “OCARD” суви ҳам оддий ичимлик суви эмас. Бу сувни ичган одам нафақат чанқоғини босади, балки ўзида куч ва янгиланиш ҳиссини топади. Бугунги кунда 15 дан ортиқ давлатларга экспорт бўлмоқда. Бугун имзоланган ушбу мемарандумга кўра эндиликда икки миллий брендни бир тўпламда кўришингиз мумкин.
.webp)
Бу ҳамкорликнинг иқтисодий қиймати катта. Маҳсулотлар халқаро бозорга чиқиши билан экспорт ҳажми ошади. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш кенгайиб, юзлаб янги иш ўринлари яратилади.

Дунёда бундай тажрибалар кўп. Масалан, Туркиядаги “Hafiz Mustafa” бренди ширинликларини нафақат мазаси, балки миллий нақшли қутилари орқали ҳам оммалаштирган. Шу йўл билан бренд нафақат пул топмоқда, балки Туркиянинг маданий қиёфасини ҳам дунёга намоён қилмоқда. Хитойнинг “green tea” экспорти ёки Корея косметикаси ҳам худди шундай: маҳсулот сифати билан бирга, қадимий маданий руҳни ҳам ташийди.
Ўзбекистон ҳам шу йўлдан кетмоқда. “Mevé” ва “OCARD” бренди орқали юртимиз нафақат иқтисодий даромад олади, балки миллий маданият, тарихий нақшлар ва юртимизда аёл тадбиркорларга яратилаётган имкониятларни ҳам дунёга кўрсатади.
“Mevé” ва “OCARD”нинг бирлашиши сув ва мева уйғунлигини янги маънода намоён қилди. Бу нафақат тижорат, балки маданий ва маънавий аҳамиятга эга қадам. Чунки сув ҳаёт, мева эса ризқ. Улар қўшилганда, инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари уйғунлашади.
Бу ҳамкорлик орқали Ўзбекистон дунёга нафақат табиий маҳсулотлари балки хизмат кўрсатишда сифат ва эстетик маданият ҳамда гўзал тарихимизни намоён қилади. Шу боис, бу лойиҳа икки бренд учун ҳам янги тарихнинг бошланиши, янги имкониятларнинг очилишидир!
*Реклама ҳуқуқи асосида


