1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Мейсоннинг “Марсел”даги муваффақиятига сабаб нима?

“Манчестер Юнайтед” жиддий хатога йўл қўйганидан афсусда.

Мейсоннинг “Марсел”даги муваффақиятига сабаб нима?

 

Мейсон Гринвуд порламоқда. "Марсел" ярим ҳимоячиси Лига 1да декабрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди (бу мавсумда иккинчи марта). Англиялик футболчи 2024 йилнинг сўнгги ойида учта ўйинда иккита гол урди. "Марсел" Франция чемпионатида ишончли тарзда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бунда Мейсонинг ўрни жуда ҳам катта. Гринвуд 6 ой ичида "Манчестер Юнайтед"дан 1-лига юлдузига айланди.

 

Гринвуд "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо 2022 йил бошида футболчи катта бир жанжалга аралашиб қолади. Шундан сўнг футболчини ўйинлар ва машғулотлардан четлаштириш бошланди. Гринвуд охир-оқибат оқланди, аммо 2023/2024 йилги мавсумни "Хетафе"да (ижара) ўтказди. Мейсон 36 учрашувда гол+пас тизимида 16 (10+6) очко жамғарган. 2024 йилнинг ёзида эса "Манчестер Юнайтед" футболчини сотиш яхшироқ деган қарорга келди. "Марсел" эса англияликни сотиб олиш учун 26 миллион евро тўлашга қарор қилди. Мазкур трансфердан барча мухлислар хурсанд бўлишмади. Бироқ, "Марсел" устози Роберто Де Зербига Гринвуд керак эди.

 

"Марсел" бош мураббийи

 

“Гринвуднинг олдинги фаолияти муҳим эмас. Клубимиз билан шартнома имзолаган футболчилар менинг фарзандларимга айланишади. Мен уларни нима бўлишидан қатъий назар ҳимоя қиламан”.

 

Мейсон биринчи ўйинларданоқ фаоллик кўрсатди. "Брест"га қарши дубл (5:1), "Реймс" (2:2) ва Тулузага биттадан гол (3:1). Гринвуд август ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди. Мухлислар эса "Марсел"ни чемпионликка даъвогар сифатида гапира бошлашди. Умуман олганда, Мейсон ўзини кучли жамоанинг етакчиси сифатида ҳис қилмоқда. У "Манчестер Юнайтед"да айнан шу нарсага умид қилган, аммо бу Францияда амалга ошди.

 

"Марсел" президенти Пабло Лонгория октябрь ойида бўлиб ўтган футбол саммитида Гринвудни трансфер қилиш қарори осон бўлмаганини айтди: "Биз тез фурсатда қарор қабул қилдик. Муайян келишмовчиликлар бўлди, лекин биз уддаладик. Биз энг яхши қарорни қабул қилиш учун барча маълумотлардан фойдаландик ва муваффақиятга эришдик. Аввало, Роберто Де Зерби билан суҳбатлашдик. Кўриниб турибдики, мураббий Мейсонни аввалдан билган. Биз Гринвуднинг истеъдодига ишонамиз. У ажойиб ўйин кўрсатмоқда".

 

"Гиве ме Спорт" нашрининг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" раҳбариятидаги баъзи одамлар Гринвудни сотганидан афсусланишган. Манкунианлик катта пул йўқотганликларини тушунишган. Уларнинг фикрича, Мейсоннинг трансфер қиймати 100 миллион фунт стерлингни ташкил қилади.

 

Гринвуд 1-лигада тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда. У 17 ўйиндан сўнг 11 та гол урди. Мейсон "Хетафе"да ижарада бўлгани дастлаб майдонда ўзини ишончли ҳис қилмоқда. У билан бўлган вазият Маркус Решфорд учун яхши намунадир. Форвард айни вақтда "Манчестер Юнайтед"дан кетмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика