Ижтимоий тармоқларда Мажбуроий ижро бюросининг Бош прокуратура бўйсинувидан чиқиши ва Бюро органларининг қайта ислоҳ қилиниши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан бюро матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш Бюронинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Таҳлиллардан келиб чиқиб, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш орқали мажбурий ижро тизими тезкорлиги ва самарадорлигини янада оширишга қаратилган таклифлар тайёрланмоқда.
“Бюро фаолиятини такомиллаштиришда Агентлик сифатида қайта ташкил этиш кўзда тутилмаган”, — дейилади хабарда.


