Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув юз бергани, унда Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. [https://t.me/migratsiyaagentligi/13809] Дастлабки маълумотларга кўра, муштлашув жорий йил 8 февраль куни Москва вилоятидаги “Wildberries” омборхонасида бир гуруҳ ишчи ва қўриқчилар ўртасида юз берган. Маҳаллий полиция ходимлари тақдим этган маълумотларга кўра, ушбу оммавий муштлашувда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган.