1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Мигрантлар юборган пулларнинг катта қисмига нималарга сарфланмоқда?

Ўзбекистонга келаётган пул ўтказмалари кескин ошди, маблағларнинг катта қисми эса кундалик ҳаёт харажатларига кетмоқда.

Мигрантлар юборган пулларнинг катта қисмига нималарга сарфланмоқда?

Жорий йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонга 15,8 миллиард доллар миқдорида халқаро пул ўтказмалари келиб тушди. Марказий банк маълумотига кўра, бу ўтган йилга нисбатан 25 фоиз кўп бўлиб, пул оқимларининг асосий қисми Россия, Қозоғистон, АҚШ ва Европа давлатларидан юборилган.

 

Таҳлилларга кўра, пул ўтказмаларининг ярми анъанавий тизимлар орқали, қолган ярми эса картадан картага (П2П) йўли билан амалга оширилган. Марказий банк П2П ўтказмалари улуши ошаётганини, бу эса норасмий оқимларнинг расмий банк тизимига ўтаётганидан далолат беришини таъкидлади.

 

Муҳожирлардан пул оладиган 24 минг фуқаро ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, маблағларнинг 58 фоизи кундалик харажатларга сарфланади. Яна 18 фоизи кредит тўловларига, 12 фоизи жамғармага, қолган қисми эса кўчмас мулк, бизнес ва бошқа эҳтиёжлар учун ишлатилади.

 

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2024 йилда халқаро пул ўтказмалари бўйича Ҳиндистон энг юқори кўрсаткични қайд этган — 138 миллиард доллар. Мексика, Филиппин, Покистон ва Хитой ҳам мигрантлар юборган маблағлар ҳажми бўйича етакчи давлатлар қаторида бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика