1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

«Миллий боғ»да ёнғин бўлди

ФВВга кўра, ҳодиса боғнинг орқа қисмида бўлган.

«Миллий боғ»да ёнғин бўлди

 

Тошкентдаги «Миллий боғ»да ёнғин содир бўлди. ФВВга кўра, ҳодиса боғнинг орқа қисмида бўлган.

 

15 июнь куни соат 20:58 да Тошкент шаҳрида жойлашган «Миллий боғ» ҳудудининг орқа қисмида қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган, дейилади хабарда.

 

"Миллий боғ"нинг орқа қисмида содир бўлган ёнғинга 21:08 да етиб борилиб, соат 21:23 да тўлиқ бартараф этилди.

 

Ёнғин натижасида тахминан 100 кв.м майдонда қуруқ ўт ёниб зарарланган.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика