1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Миллий гвардия ва ички ишлар органларига янги ваколат берилди

Президент тегишли фармонни имзолади

Миллий гвардия ва ички ишлар органларига янги ваколат берилди

 

Президент «Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

 

Қонун билан «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги ҳамда Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунларга киритилган ўзгартиришларга кўра, Миллий гвардия ҳамда ички ишлар органлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича чора кўриши белгиланди.

 

Шунингдек, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича Миллий гвардия ва ички ишлар органларига ваколатлар беришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилди.

 

Қайд этилишича, ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика