1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Миллий гвардия ходими пора олаётган вақтда ушланди

Ҳолат Самарқанд вилоятида юз берган.

Миллий гвардия ходими пора олаётган вақтда ушланди

 

Миллий Гвардиянинг Самарқанд вилояти Иштихон туманлараро қўриқлаш бўлими ходими фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ҳал қилиб бериш эвазига 1,5 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари жойларда коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди. Миллий Гвардиянинг Самарқанд вилояти Иштихон туманлараро қўриқлаш бўлими ходими фуқарога нисбатан ички ишлар органлари томонидан очилган жиноий ишни ҳал қилиб беришини айтган.

 

У танишлари орқали Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисм «в» банди ва 211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят ишини фуқаронинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

 

Ходим бу хизмати эвазига фуқародан 1,5 минг доллар талаб қилган ва келишилган суммани олаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика