1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Миллий гвардияга бир қатор ваколатлар берилмоқда

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев хабар берди.

Миллий гвардияга бир қатор ваколатлар берилмоқда

 

Мазкур лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишдаёқ қабул қилинди.

 

Миллий гвардия ходимларига маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузганлар, Вояга етмаганларни тунги вақтда кўнгил очиш (дам олиш) жойларида бўлишига йўл қўйганлар, жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичганлар ва бошқаларни жаримага тортиш ваколати берилмоқда.

 

Унга кўра, Миллий гвардия органлари МжТКнинг қуйидаги моддалари бўйича ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақли эканлиги белгиланмоқда:

 

— 187-моддасининг биринчи қисми (Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш);

— 188-модда (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатларга жалб қилиш);

— 188-2-модда (Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш);

— 192-модда (Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш) бўйича.

 

Шунингдек, Миллий гвардия органларининг мансабдор шахслари МжТКнинг 61, 183, 184-2, 184-3, 185, 185-1 (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари) 185-2, 185-3, 186-моддаларида, 187-модданинг иккинчи қисмида, 188-1, 188-3, 189, 189-1, 190, 191, 194-1, 195-1, 196 (Миллий гвардияга тегишли қисми бўйича) ва 210-1-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ва белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юбориши белгиланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика