Давлат тест маркази умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари абитуриентлар ва ўқитувчилар учун алоҳида ўтказилиши ҳақидаги саволларга изоҳ берди. [https://t.me/dtmuzb/5304] “Миллий сертификат имтиҳонлари барча учун ягона форматда ўтказилади ва унда ўқитувчилар, ўқувчилар, абитуриентлар, умуман ўз билимини синаб кўриш истагини билдирган барча талабгорлар иштирок этиши мумкин. Миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга устама тўланиши эса улар қайси тизимда фаолият юритиши билан боғлиқ бўлиб, ўқитувчилар мазкур ҳолатга ўзи ишлайдиган ташкилотдан аниқлик киритиши лозим”, — дейилади хабарда.