1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Мирзиёев Тоқаев билан норасмий учрашув ўтказди

Президентлар қандай масалаларни муҳокама қилди?

Мирзиёев Тоқаев билан норасмий учрашув ўтказди

 

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкент шаҳрида норасмий учрашув ўтказди.

 

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Давлат раҳбарлари икки мамлакат Бош вазирлари ўринбосарлари, махсус ишчи гуруҳлар ҳамраисларининг имзоланган битимлар ва қабул қилинган қарорлар ижросининг бориши тўғрисида ҳисоботларини тингладилар.

 

Президентлар саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

 

Маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика