Мисрда дам олишни хоҳловчилар қўшимча харажатларга тайёр бўлишлари керак. Ҳукумат Мисрдан чиқиб кетаётган сайёҳлар учун 100 миср фунти (125 доллар) миқдорида тўлов жорий қилмоқчи. Бунинг натижасида аэропортлардаги Duty free’да ҳам харидлар қимматлашади.
Мамлакат расмийлари давлат бюджетини тўлдириш учун турли хил вариантларни қидирмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, янги солиқ ва йиғимлар ғазнага 5 миллиард миср фунт стерлинги олиб келиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, кўплаб диққатга сазовар жойларга чипталар хариди нақд пулда амалга оширилмайди. Мисол учун, Миср музейи чипталарни банк карталари орқали сотиб олишни талаб қилади. Миср тажрибасини бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам учратиш мумкин. Айрим давлатлар шу йўл билан ташриф буюрувчилар сонини камайтиришга ҳаракат қилса, баъзи жойлар туристик объектлар ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш учун солиқлар киритмоқда. Барселонадаги сайёҳлик солиғининг ошиши ҳам бунга мисол бўла олади.


