1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Миср ва Қатар ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини олди

Жорий йилда Беларус ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш учун расман ариза топширди.

Миср ва Қатар ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини олди

 

Миср ва Қатар Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди

 

“14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш доирасида Миср Араб Республикаси ва Қатар давлатига ШҲТ мулоқотида шерик мақомини бериш тўғрисидаги меморандумларни имзолаш маросими бўлиб ўтди”, — дейилади хабарда.

 

Ҳужжатларни ШҲТ Бош котиби Чжан Минг, Миср ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ҳамди Санад Лоза ва Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурейхи имзолади.

 

Маълумот учун: ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон иштирок этади. Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка. Жорий йилда Беларус ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида кириш учун расман ариза топширди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика