1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Миясидан ўсимта олиб ташланган эркакнинг бўйи ярим метрга ўсди

Воқеа Австралияда бўлган.

Миясидан ўсимта олиб ташланган эркакнинг бўйи ярим метрга ўсди

 

Австралияда ўсимтани олиб ташлаш операциясидан кейин эркакнинг бўйи деярли ярим метрга ўсди. Ўсимта миянинг ўсиш учун масъул бўлган қисмларини тўсиб қўйган

 

Жейми Коннолининг бўйи ўсмирлигида жуда паст бўлган — атиги 125 сантиметр. 16 ёшида эса жисмоний ривожланишнинг кечикиши ортида жиддийроқ сабаб борлиги маълум бўлди.

 

Шу вақт ичида Коноллининг миясида секин ўсиб бораётган шиш пайдо бўлиб, унинг ривожланиши ва ўсишига тўсқинлик қилди. Йигит операцияни бошдан кечирди, шундан сўнг у бир неча ой ичида бирданига 45 сантиметрга ўсди.

 

Жеймининг миясида ўсимтанинг кичик бир қисми ҳамон сақланиб қолган, бироқ бу фақат унинг кўриш қобилиятига таъсир қилади – у кўзойнак тақишга мажбур.

 

"Ўсимтанинг бир қисми ҳали ҳам миямда, чунки бутунлай олиб ташлаш фалажга олиб келиши ва мени ҳаракатсиз қолдириши мумкин", — дейди Жейми Конолли.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика