1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Гўшт янада арзонлашиши мумкин: Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош қўй ва эчки олиб келинади

Мўғулистон томони ушбу ишда экспорт божларига имтиёзлар берган.

Гўшт янада арзонлашиши мумкин: Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош қўй ва эчки олиб келинади

13 август куни Мўғулистон Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирлиги давлат котиби Жамбалцерен Тумур-Уя Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Мўғулистондан 100 минг бош тирик қўй ва эчки сотиб олишга келишилган ва 15 минг бош қўйнинг биринчи партияси жўнатишга тайёрлиги маълум қилинган.

 

Илзат Қосимов ушбу ишда экспорт божларига имтиёзлар бериш ҳақидаги қарор учун Мўғулистон Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазири Энхбаяр Жадамбага миннатдорлик билдирди.

 

Шунингдек, Ўзбекистонга экспорт қилинаётган қўй гўшти Мўғулистон истеъмолчилари орасида харидоргир экани таъкидланган.

 

Бундан ташқари, Илзат Қосимов икки томон ўртасида гўшт савдо тармоғини биргаликда яратишда хусусий сектор муҳим роль ўйнашини таъкидлаб, Мўғулистон гўшт ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини Ўзбекистон Республикасида фаолият юритишга таклиф қилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика