1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Мўғулистондан Ўзбекистонга самолётда минг бош қўй олиб келинди

Режага кўра, октябрь ойи охиригача 60 та парвоз амалга оширилади.

Мўғулистондан Ўзбекистонга самолётда минг бош қўй олиб келинди

Навоий халқаро аэропортига Мўғулистондан жонли юк билан биринчи парвоз амалга оширилди — Ўзбекистонга минг бош “Баяд” зотли қўйлар келтирилди.

 

Қайд этилишича, умумий оғирлиги 37 тоннани ташкил этган жонли юклар Қирғизистоннинг “КАП кг” ихтисослаштирилган юк авиакомпанияси томонидан олиб келинган.

 

Режага кўра, октябрь ойи охиригача 60 та парвоз амалга оширилиб, 50 минг бош майда қорамол етказиб берилади. Йил охиригача умумий кўрсаткични 100 минг бошга етказиш учун ноябрь ва декабрь ойларида ҳам худди шундай ҳажмдаги юк ташиш режалаштирилган.

 

Қайтиш доирасида Ўзбекистон мева-сабзавотларини Мўғулистонга 123 та ҳаво юк парвозларида етказиш режалаштирилган. Барча парвозлар Навоий халқаро аэропорти орқали амалга оширилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика