1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Молдова Руминиядан газ олмоқчи

Мамлакат Президенти қишда музлаб қолмаслик учун Руминиядан газ сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини айтди.

Молдова Руминиядан газ олмоқчи

 

 

Молдова ҳукумати қишда барқарорликни таъминлаш мақсадида Руминиядан газ сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деди президент Майя Санду. У қиш мавсумида мамлакатни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича фавқулодда чоралар кўришга ваъда берди. 

 

“Фуқароларимиз ҳозир Европада ўртача иш ҳақи билан таққосланадиган энг юқори нархни тўламоқда. Молдовада газ нархи Руминияникидан икки баравар қиммат. Келгуси қишда биз газ сарфини камайтириш учун мазут, ўтин ва кўмирдан фойдаланамиз. Қишда музлаб қолмаслик ва барқарорликни таъминлаш учун Руминиядан газ сотиб олиш бўйича ҳозирданоқ музокаралар олиб борилмоқда”, деди Санду.

 

Ўз навбатида, Руминия президенти “Руминия ҳукумати оғир аҳволда қолган Молдовани қўллаб-қувватлаш чораларини ҳозирданоқ муҳокама қилаётганини” айтди. Унинг таъкидлашича, Бухарест ёрдам берсиҳ вариантларни ишлаб чиқмоқда. Руминия қандай шароитда бўлишидан қатъи назар, Молдовага ёрдам қўлини чўзади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика