Молдова парламенти спикери Игор Гросунинг айтишича, мамлакат жорий йил охиригача ЕИга кириш бўйича музокараларни бошлаш ниятида.
“2023 йилда биз Европа Иттифоқига интеграциянинг кейинги босқичига ўтмоқчимиз ва йил охиригача аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошламоқчимиз. Бу даврда бизни шантаж қилмоқчи бўлганларнинг провокацияларига учмаслик, жумладан, қурол ишлатишга берилмаслик муҳим”, — деди у.
Гросунинг сўзларига кўра, Молдова мақсадига Европа Иттифоқидаги дўстлари, АҚШ ва бошқа ҳамкорлари ёрдамида, албатта, эришади.


