1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Молдoвада буғдой ва ун экспортига қўйилган тақиқ бекор қилинди

04:01 / 26.06.2022

1.0k

Молдoвада буғдой ва ун экспортига қўйилган тақиқ бекор қилинди

Молдoвада буғдой ва ун экспортига қўйилган тақиқ бекор қилинди

Бу бўйича Фавқулодда вазиятлар комиссияси йиғилиш ўтказди.

 

Кеча, 25 июнь куни Молдова Фавқулодда вазиятлар комиссияси буғдой ва ун экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди. Мазкур қарор эълон қилинган кунидан бошлаб кучга кирган ҳисобланади. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.


Қайд этилишича, Молдавада жорий йилги буғдой ҳосили 900 минг тоннани ташкил этади. Бу 2021 йилги кўрсаткичга нисбатан 30 фоизга кам, аммо мамлакат эҳтиёжи учун 600 минг тонна буғдой етарли. 


Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Украинадаги вазият туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилганди. Қонунчиликка кўра, бу даврда Бош вазир бошчилигидаги Фавқулодда вазиятлар комиссияси парламент розилигисиз қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунга кўра, Молдавада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 1 мартдан буғдой экспорти, 12 март санасидан эса ун экспорти чекланган.

 

Жавоҳирбек ТУРСУНОВ

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика