“Дастлабки маълумотларга кўра, дрон 9 февралдан 10 февралга ўтар кечаси Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган”, — дея маълум қилди Молдова чегара полицияси.

Эслатиб ўтамиз, ўша тунда Россия Одесса вилоятининг Измаил ва Рени ҳудудларига дронлар ҳужуми уюштирган эди. Рени Молдованинг Eтулия қишлоғи билан чегара яқинида жойлашган.


