1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Москва аэропортида сохта чипта схемаси фош этилди: Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабрланган

Қалбаки чипта кассаси орқали 2014 йилдан буён расмий тизимларда рўйхатдан ўтмаган авиачипталар сотилган.

Москва аэропортида сохта чипта схемаси фош этилди: Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабрланган

 

Россиянинг Москва шаҳридаги Внуково халқаро аэропортида узоқ йиллар давомида фаолият юритган ноқонуний авиачипталар савдоси схемаси фош этилди. Маълум бўлишича, қалбаки чипта кассаси орқали 2014 йилдан буён расмий тизимларда рўйхатдан ўтмаган авиачипталар сотилган. Ушбу ҳолат натижасида бир қатор хорижий фуқаролар, жумладан, Ўзбекистон ва Туркия фуқаролари ҳам жабрланган. Бу ҳақда MK.RU нашри хабар берди.

 

Тергов маълумотларига кўра, кассир мижозлардан пул маблағларини қабул қилиб, ҳақиқий рейслар учун расмий базаларга киритилмаган ҳужжатларни тақдим этиб келган. Айрим ҳолларда эса тушум маблағлари вақтинча бошқа мақсадларда ишлатилган, кейинчалик ҳақиқий чипталар қайта сотиб олинган. Шу сабабли узоқ вақт давомида фирибгарлик аниқланмаган.

 

Бироқ кейинги йилларда схема ишламай қолган ва 20 дан ортиқ мижоз пул ва чиптасиз қолган. Жабрланганлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилганидан сўнг жиноят фош этилган.

 

Москва шаҳрининг Солнтсевский туман суди ушбу иш бўйича айбланувчини айбдор деб топиб, уни 4,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

 

Мутахассислар фуқароларга авиачипталарни фақат расмий кассалар, авиакомпаниялар сайтларидан ёки ишончли онлайн платформалар орқали харид қилиш зарурлигини эслатмоқда. Акс ҳолда фирибгарлик қурбони бўлиш хавфи юқори экани таъкидланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика