1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Москва Минск билан товар айирбошлашни рекорд даражага етказмоқчи

17:23 / 19.12.2022

711

Москва Минск билан товар айирбошлашни рекорд даражага етказмоқчи

Москва Минск билан товар айирбошлашни рекорд даражага етказмоқчи

Путиннинг Беларусга ташрифи тафсилотлари маълум қилинди.

 

Владимир Путин Минскка ташрифи чоғида Россия билан Беларуснинг ҳарбий техника соҳасидаги ҳамкорлиги қўшма машғулотларга ҳам тегишли эканини айтиб ўтди.

 

Кремль раҳбарининг маълум қилишича, Россия ва Беларус ўртасидаги товар айланмаси жорий йилнинг 10 ойи давомида 10 фоизга ўсган ва катта эҳтимол билан янги рекорд – 40 миллиард доллар бўлади.

 

“Товар айирбошлашимиз 2021 йилда, махсус ҳарбий операциядан олдин ҳам учдан бирига ўсди ва 38,5 миллиард долларга етди. Бу жуда яхши ва муҳим кўрсаткич. Катта эҳтимол билан биз 40 миллиард долларлик товар айирбошлаш чегарасига эришамиз”,— деди Путин Лукашенко билан музокарада.

 

Россия раҳбари, шунингдек, икки давлат ўртасида “коинот соҳасида ҳам тегишли режалари борлиги”ни билдириб ўтган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ томонлар беларуслик космонавтни тайёрлаш ҳақида маълум қилганди.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика