1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Москвада 15 ёшли ўсмир мактаб ўқувчиларига пичоқ билан ҳужум қилди

Ҳужум оқибатида 1 нафар бола олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Москвада 15 ёшли ўсмир мактаб ўқувчиларига пичоқ билан ҳужум қилди

 

16 декабрь куни эрталаб Москва вилоятининг Одинтсово туманига қарашли Горки-2 қишлоғида жойлашган Успенская ўрта умумий таълим мактабида фожиали ҳодиса юз берди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур мактабнинг 9-синфида таҳсил олаётган, 15 ёшли ўқувчи пичоқ билан синфдошларига ва мактаб қўриқчисига ҳужум қилган. Москва вилояти Тергов қўмитаси хабарига кўра, ҳужум оқибатида бир нафар бола олган жароҳатларидан вафот этган, қўриқчи эса жароҳатланиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

 

Бир қатор манбаларнинг билдиришича, ҳодиса давомида яна уч нафар ўқувчи жароҳат олган. Шунингдек, ҳужумчи талабалардан бирини вақтинча гаровга олиб, у билан бирга синфхонага беркиниб олгани ҳақида ҳам хабарлар мавжуд.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўсмир қўлга олинган. Воқеа жойига терговчилар ва суд-тиббий экспертлари етиб келиб, тергов ҳаракатларини бошлаган. Мазкур ҳолат юзасидан қотиллик ва қотилликка суиқасд қилиш аломатлари билан жиноий иш қўзғатилган.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбалар РБС нашрига берган маълумотига кўра, терговчилар ҳодисанинг бир нечта эҳтимолий сабабларини кўриб чиқмоқда. Жумладан, ҳужум шахсий адоват туфайли содир этилган бўлиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти. Бундан ташқари, ўсмир экстремистик фаолиятга алоқадорликда гумон қилинмоқда. Шу муносабат билан унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ўрганилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика