1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Москвада 4 ёшли боланинг лабидан ўпган ўзбекистонлик эркак ҳибсга олинди

51 ёшли гумондорга жиноят иши қўзғатилган ва қамоқ чораси судда кўриб чиқилади.

Москвада 4 ёшли боланинг лабидан ўпган ўзбекистонлик эркак ҳибсга олинди

Москвада ёқилғи қуйиш шохобчасида вояга етмаган бола билан номақбул ҳаракат қилганликда гумонланган шахс қўлга олинди.

 

Маҳаллий ОАВ хабарича, ҳодиса Москва ҳалқа йўли бўйида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган. Боласи билан автомобилдан тушган аёлга станция ходими яқинлашиб, тўрт ёшли болага ўйинчоқ бериш ниятида гаплашган. Бироқ, у кутилмаганда боланинг лабидан ўпган.

 

Воқеадан ҳайратга тушган она дарҳол полицияга мурожаат қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари гумондорни шу ернинг ўзида қўлга олган.

 

Аниқланишича, 51 ёшли эркак Ўзбекистон фуқароси бўлиб, у ўз ҳаракатини “бейихтиёр юз берган” дея изоҳлаган. Тергов органлари жиноят иши қўзғатиб, уни қамоққа олиш бўйича судга илтимоснома киритиш режасини билдирган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика