1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Москвада ўзбекистонлик аёл терроризмни молиялаштиргани учун 15 йилга қамалди

Судда айбланувчи айбини тан олмаган.

Москвада ўзбекистонлик аёл терроризмни молиялаштиргани учун 15 йилга қамалди

 

Москвада Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди 33 ёшли Ўзбекистон фуқаросини Сурия Араб Республикасида фаолият юритувчи “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” халқаро террорчилик ташкилоти жангариларини молиялаштиришда айблаб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилди. Жазони судланувчи умумий режимдаги колонияда ўташга мажбур қилинади.

 

Судда аниқланишича, аёл 2022 йил октябрь ойида Москвада бўлганида, банк картаси ва мобил банк ҳисобига кириш ҳуқуқидан фойдаланиб, радикаллар томонидан ушбу террористик гуруҳларни молиялаштириш мақсадида 6 500 рубль юборган. Судланувчи ўз айбини тан олмаган.

 

Ўзбекистон фуқароси Россия Жиноят кодексининг 33-моддаси 5-қисми ва 205.1-moddasi 4-қисми билан айбдор деб топилди. Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган ва қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика