1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Москвада ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди

Ушбу ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси Элчихона билан биргаликда ўрганиш ишларини бошлаган.

Москвада ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди

 

Дастлабки ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, корхонада ишловчи икки ходим ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида муштлашув юз берган. Кейинчалик муштлашувга икки томондан ҳам ишчилар аралашиб кетган

 

Иш берувчи вакиллари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳибсга олинган. Уларнинг 20 нафарига нисбатан депортация қилиш чораси қўлланиши кутилмоқда.

 

Шу билан бирга, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси Элчихона билан биргаликда ваколатли ташкилотлар орқали мазкур масалани ижобий ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

 

"Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан ушбу давлат қонунларига риоя қилишни, низоли вазиятларга аралашмасликни, муаммоли ёки низоли вазиятларда ваколатли органлар ҳамда мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги дипломатик идораларига мурожаат қилишни сўрайди", — дейилади хабарда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика