1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Москвада вафот этган ўзбекистонлик мигрант юзасидан расмий маълумот берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан ушбу ҳолат ўрганилган.

Москвада вафот этган ўзбекистонлик мигрант юзасидан расмий маълумот берилди

 

Ижтимоий тармоқларда Москва шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат мигрантининг полиция томонидан ҳужжатларини текшириш вақтида вафот этгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинди.

 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан ушбу ҳолат ўрганилиши натижасига кўра, фуқаро O.O. соғлиғи ёмонлашгани сабабли Боткина номидаги шаҳар шифохонасига жойлаштирилган.

 

Шифохона ходимлари томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан, у вафот этган. Полиция ходимлари томонидан ҳужжатларини текшириш натижасида унинг вафот этгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмаган.

 

Жорий йилнинг 25 май куни ушбу вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга қайтарилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика