«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Рома» билан шартномасини узайтирмоқчи эмас.
Маълум бўлишича, португалиялик мутахассис ўзини терма жамоада синаб кўрмоқчи. Моуриньо Италия, Англия ёки Бразилиядан таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Қайд этилишича, «Рома» устози фақат совринларни қўлга киритишни мақсад қилган терма жамоа билан ишлашдан манфаатдор.
Жозе Моуриньо 2021 йил июлидан бери «Рома»ни бошқариб келмоқда. 2021/2022 йилги мавсумда португалиялик мутахассис Рим жамоаси билан Конференция лигасида ғолиб чиқди. Мураббийнинг Италия клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.


