1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Мўйноқ конидаги янги қудуқдан саноат табиий газ оқими олинди

Майдонда яна икки қудуқда бурғилаш ишлари давом этмоқда.

Мўйноқ конидаги янги қудуқдан саноат табиий газ оқими олинди

 

Устюртдаги «Мўйноқ» конида муҳим геологик натижага эришилди, 3-сонли излов қудуғидан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. Бу ҳақда Узбекнефтгаз хабар берди.

 

Мазкур қудуқда бурғилаш ишлари 2025 йил 8-центабр куни “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” масъулияти чекланган жамияти томонидан бошланган. Бурғилаш жараёнида қуйи юра қатламлари 4 940 метр чуқурликкача очилди.

 

Энди қудуқда уч сутка давомида маҳсулдор қатламнинг табиий хусусиятларини ўрганиш ишлари олиб борилади. Мазкур синовлар натижасида қудуқнинг суткалик газ дебити, қатлам босими ҳамда бошқа муҳим техник кўрсаткичлари аниқланади.

 

Шу билан бирга, Мўйноқ майдонида яна икки қудуқда бурғилаш ва синов ишлари жадал давом этмоқда. Мутахассислар ушбу қудуқлардан ҳам яқин кунларда натижалар олиниши кутилаётганини маълум қилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика