Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган 2-сон излов-қидирув қудуғидан юқори босимли, саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” хабар берди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖнинг малакали маҳаллий мутахассислари томонидан замонавий хорижий ускуналарда 90 кун давомида бурғиланган, лойиҳавий чуқурлиги 5 минг метр бўлган мазкур қудуқдан бугунги кунда кунлик 2,4 миллион куб метр табиий газ олинмоқда.
Ҳозирда ҳудуддаги қолган истиқболли чуқур қудуқларда ҳам туну-кун бурғилаш ишлари олиб борилмоқда. Йил якунига қадар ушбу қудуқлардан ҳам юқори босимли табиий газ олиш кутилмоқда.


