1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Мўйноққа бориб ишлаган шифокор ойлигига 200% устама қўшиб тўланади

Бунинг учун тиббиёт ходими камида иккинчи даражали малака тоифасига эга бўлиши зарур.

Мўйноққа бориб ишлаган шифокор ойлигига 200% устама қўшиб тўланади

 

Ҳужжатга кўра, 1 июндан бошлаб:

 

  • олий ва биринчи малака тоифали тиббиёт ва фармацевтика ходимларига + 15 фоизгача;
  • янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорлар 1 миллион сўмгача;
  • оилавий шифокор пунктлари, поликлиникаларда ишловчи шифокорга +30 фоизигача;
  • юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокор-хирургларга  +25 фоизгача қўшимча устама олади.

 

Шунингдек,  2022 йил 1 июлдан бошлаб вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан, хусусан, хорижий давлатлардан Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғирот туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига дастлабки уч йил давомида 100 фоиз, Мўйноқ туманида эса 200 фоиз миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади, -дейилган фармонда.

 

Тиббиёт ходими ушбу устамани олиш учун бошқа ҳудудда камида икки йил ишлаган ҳамда камида иккинчи даражали малака тоифасига эга бўлган бўлиши лозим.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шифокорларнинг ойлиги оширилиши юзасидан Президент фармони қабул қилинган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика