Жорий йилнинг 19 август куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида фуқаро А.Т.га оид жиноят иши юзасидан биринчи инстанция суд жараёни бошланди.
Мазкур иш жиноят ишлари бўйича туман суди судьяси Б. Раҳимов раислигида кўриб чиқилмоқда.
Тергов органининг айблов хулосасига кўра, А.Т. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми, 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди ҳамда 244-3-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Ҳозирда судланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Суд жараёни тафсилотлари якуний қарор эълон қилингач қўшимча равишда маълум қилинади.


