1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Муддатидан илгари президентлик сайловига 174 миллиард 130 миллион сўм ажратилди

МСК йиғилишида шундай қарор қабул қилинди.

Муддатидан илгари президентлик сайловига 174 миллиард 130 миллион сўм ажратилди

 

МСК йиғилишида шундай қарор қабул қилинди.

 

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 174 миллиард 130 миллион сўм миқдорида ишлаб чиқди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

 

МСК аъзоси Адҳам Ибодуллаевнинг сўзларига кўра, 2021 йилдаги президентлик сайловида 26 фоизи ва жорий йилда бўлиб ўтган референдумда 13,5 фоиз бюджет маблағлари иқтисод қилинган.

 

Мазкур маблағ аввалги президентлик сайлови учун ажратилган маблағдан 41 фоизга камдир. Харажатлар сметасига кўра маблағларнинг деярли 82 фоизи округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш учун ажратилмоқда.

 

Ушбу маблағларнинг 76 фоизи округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари (аъзоларнинг аксарият қисми ўқитувчи, шифокор, фаол фуқаролар таркибидан шакллантирилган) меҳнати учун тўлаб бериладиган компенсация тўловлари учун сарфланиши учун режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика