1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Муҳташам юз йил” ва “Чуқур” сериали актёрлари қамалди

Уларга салкам 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

“Муҳташам юз йил” ва “Чуқур” сериали актёрлари қамалди

Туркияда машҳур бўлган актёрлар Ҳалит Эргенч ва Риза Косаўглу Истанбулдаги норозилик намойишлари юзасидан олиб борилган тергов доирасида ёлғон кўрсатма берганликда айбдор деб топилди. Уларнинг менежери Айше Барим ҳам худди шу айблов билан жавобгарликка тортилди.

 

Суд қарорига кўра, “Муҳташам юз йил” сериали орқали Ўзбекистонда ҳам машҳурликка эришган Эргенч 1 йил 10 ой 15 кун, “Ичкарида” ва “Чуқур” сериаллари орқали танилган Косаўглу эса 1 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

 

Акторларнинг ҳимоячилари суд қароридан норози бўлиб, апелляция бериш ниятида эканликларини маълум қилишган. Мухлислар эса ижтимоий тармоқларда воқеага нисбатан турлича муносабат билдиришмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика