1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Муcиала авжига чиқди

АПЛ грандлари футболчига жиддий қизиқмоқда.

Муcиала авжига чиқди

 

"Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Муcиала фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

 

Хабарларга кўра, 20 ёшли германиялик футболчи учун "Ливерпул" ва "Манчестер Сити" клублари даъвогарлик қилмоқда. Мюнхенликлар сафини тарк этишга тайёр бўлган ярим ҳимоячининг ўйинини иккала клуб ҳам кузатиб боришмоқда.

 

Муcиала "Бавария"да уч йилдан бери ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "Бавария" сафида барча турнирларда 11 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг Мюнхен клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Трансфермаркт интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 110 миллион еврони ташкил қилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика