1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Нафси ҳакалак отган 3 нафар банкир қўлга олинди

Қашқадарёда “Агробанк” мансабдорлари қарийб 4 миллиард сўмни талон-торож қилди.

Нафси ҳакалак отган 3 нафар банкир қўлга олинди

 

“Агробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси Қамаши филиали мансабдор шахслари жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган қарийб 4 млрд сўм маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти матбуот хизмати хабар берди.

 

Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚҚ департаменти Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ЖКнинг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

 

"Тергов давомида 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Терговнинг бориши алоҳида назоратга олинган. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади", — дейилади хабарда. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика