Бугун, 25 сентябрга ўтар кечаси илк бор Бирлашган Араб Амирликларидан “Flydubai” авиакомпаниясининг самолёти Наманган халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Авиакомпаниянинг “Boeing—737” русумли ҳаво кемасида Дубай—Наманган йўналишида йигирмага яқин йўловчини Ўзбекистонга олиб келган. Шундан сўнг Наманган шаҳридан Дубай шаҳрига 189 киши жўнаб кетган.
Дубай—Наманган йўналишидаги павозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари, Наманган—Дубай йўналишидаги авиақатновлар эса пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот учун: бугунги кунда “Flydubai” авиакомпанияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига мунтазам авиақатновларни амалга ошириб келмоқда.


