1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Намангандa болаларга ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

Айрим болаларнинг умуман мактабга бормагани аниқланди.

Намангандa болаларга ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

Наманган вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан вояга етмаганлар иштирокида ташкил этилган ноқонуний диний машғулот фаолиятига чек қўйилди.

 

Аниқланишича, йигирмадан ортиқ бола қатнашган мазкур яширин дарслар расмий диний таълимга эга бўлмаган 31 ёшли шахс томонидан ташкил этилган. У машғулотлар давомида веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлардаги материаллардан фойдаланган ҳолда болаларга таълим берган.

 

Текширув жараёнида дарсларда 7 ёшгача бўлган 10 нафар бола, шунингдек, жорий ўқув йилида бирор марта ҳам умумтаълим мактабига бормаган 13 нафар мактаб ёшидаги бола қатнашгани аниқланган. Айрим ота-оналар фарзандларининг ҳужжатларини бир мактабдан олиб, бошқа мактабга ўтказишни расмийлаштириш орқали болаларнинг мактабга бормаслигига шароит яратган.

 

Мазкур ноқонуний диний машғулотларни ташкил этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

 

Болаларнинг ота-оналари фарзандларини тарбиялаш ва таълим билан таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганликлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ жавобгарликка тортилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, болаларнинг мактабга бормаётганини яшириш ҳолатларига йўл қўйган айрим мактаб маъмурлари ва ўқитувчилари ҳам белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши режалаштирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика