1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда Cobalt ва Isuzu автобуси тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Фожиага Cobalt юқори тезликда ҳаракатланаётган вақтида ҳайдовчи рулда ухлаб қолиб, автомобиль қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши сабаб бўлган.

Наманганда Cobalt ва Isuzu автобуси тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

 

Наманган вилоятида инсонлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Kun.uz'нинг маълум қилишича, ҳодиса 25 январ куни соат 06:30 атрофида Чуст туманининг Дамобод маҳалласи ҳудудида юз берган.

 

Маълумотларга кўра, 1999 йилда туғилган А. Ю. бошқарувидаги Cobalt автомобили юқори тезликда ҳаракатланаётган вақтида ҳайдовчи рулда ухлаб қолган. Оқибатда автомобиль қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, 1961 йилда туғилган И. Э. бошқарувидаги Исузу йўловчи автобуси билан тўқнашган.

 

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Cobalt автомобили ҳайдовчиси ва ундаги 20 ёшли йўловчи Х. С. воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир йўловчи эса оғир тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этгани маълум қилинди.

 

Шунингдек, автобус салонида бўлган 5–6 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасаларига ётқизилган. Аниқланишича, автобус Дамобод маҳалласида яшовчи фуқароларни Чуст туманининг Қодиробод маҳалласида жойлашган металлни қайта ишлаш цехига олиб кетаётган бўлган.

 

Аввалроқ Навоий вилоятининг Томди туманида 47 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика