1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Наманганда фуқаро ички ишлар ходимларига жароҳат етказди

05:08 / 15.08.2024

364

Наманганда фуқаро ички ишлар ходимларига жароҳат етказди

Наманганда фуқаро ички ишлар ходимларига жароҳат етказди

Айни вақтда айбланувчи қамоққа олинган.

 

Наманган вилояти Учқўрғон туманида фуқаро ички ишлар ходимларига жароҳат етказди. Бу ҳақида туман ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, соат 20:50 да "Фарғона" маҳалласида яшовчи фуқаролар мурожаат қилиб, K.Қ. исмли шахс аҳоли тинчлигини бузаётгани ва жанжал қилаётганини билдирган. Ҳудудга тунги хизматга бириктирилган икки нафар профилактика инспектори ҳодиса жойига етиб бориб, K.Қ. томонидан содир этилаётган безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган.

 

Аммо фуқаро ходимларнинг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатган. Қўлидаги хўжалик пичоғи ҳамда ёғоч бўлаги билан уларни уриб, жароҳат етказган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Айбланувчи қамоққа олинган.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика