Бугун, 7 февраль куни соат 07:30 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани “Нуробод” МФЙ Навбаҳор кўчаси рақамсиз яшаш уйида, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганди. Оқибатда 4 нафар шахс турли тан жароҳати олгани айтилган.
Кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан уларнинг 1 нафари шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 258-моддаси 2-қисми “а” банди (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


