1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда гуллар фестивали бошланди

Тадбирга 4 млн меҳмон ташриф буюриши кутилмоқда.

Наманганда гуллар фестивали бошланди

 

Бугун, 21 май куни Наманган вилоятида 62-Халқаро Гуллар фестивали бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, 200 дан ортиқ автомобиллар 30 минг турга яқин гуллар билан безатилган.

 

Фестивалининг тантанали очилиш маросимини Наманган вилояти раҳбари Шавкатжон Абдураззоқав очиб берди. У ўз ушбу байрам йиллар давомида такомил топиб, вилоятнинг «ташриф қоғози»га айланиб улгурганини таъкидлади.

 

Маълумотларга кўра, ўтган йилги фестивалга 2 млн 300 мингдан зиёд киши меҳмон бўлиб келган. Бу йилги анжуманда эса 4 млн меҳмон ташрифи кутилмоқда.

 

Тадбирдаб шунингдек, Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон халқ артисти, Наманганнинг фахрийси Ёдгор Садиев, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир нутқ сўзлаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика