1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда ҳокимлик ходими пора билан қўлга тушди — видео

У фермер ишини "ҳал қилиб бермоқчи" бўлган.

Наманганда ҳокимлик ходими пора билан қўлга тушди — видео

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. 

 

Унда Уйчи тумани ҳокимлиги юрисконсульти фирибгарлик йўли билан маҳаллий фермер хўжалик раҳбаридан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

Маълум қилинишича, у иқтисодий судда кўриб чиқилаётган ушбу фермер хўжаликнинг ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш масаласини фермер фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

 

Ҳозирда барча ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика