1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

"Наманганда касалланган болаларнинг барчаси соғайиб, уйига қайтди"

Тез орада барча саволларга жавоб берилади.

"Наманганда касалланган болаларнинг барчаси соғайиб, уйига қайтди"

 

Наманган вилояти, Чуст туманида доридан заҳарлангани тахмин қилиниб, шифохонага ётқизилган болаларнинг барчаси соғайиб, уйига қайтди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов маълум қилди.

 

“Наманганда заҳарлангани айтилган болаларнинг барчаси соғайиб, бугунги кунда уйига қайтарилган. Ҳеч бир боланинг аҳволи оғир эмас”, – деди вазир

 

Унинг сўзларига кўра, Наманганда болаларнинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат тўлиқ ўрганиб чиқилган. Тез орада барча саволларга жавоб берилади.

 

Аввалроқ Наманганда болаларнинг касалланиш ҳолати билан боғлиқ 450 та мурожаат келиб тушгани, уларнинг энг кўпи – 306 таси Чуст туманига тўғри келгани, 143 нафари тузалиб, қолганлари эса мунтазам назорат остида экани, аҳволи оғирлар йўқлиги айтилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика