22 февраль куни Наманган вилояти Уйчи туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси вояга етмаган пиёданинг ҳаётига зомин бўлди. Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, Яккатут маҳалласидан ўтган Д-109 автомобиль йўлида юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti автомашинаси йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган 11 ёшли қизни уриб юборган.
Оғир жароҳатлар олган жабрланувчи шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.
Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


