1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Наманганда МИБ ижрочиси ва қоровули калтакланди

Улар МИБдан қарзи бўлган маст эркак томонидан дўппосланган ва жароҳатланган.

Наманганда МИБ ижрочиси ва қоровули калтакланди

 

Маълум бўлишича, 2022 йил 23 апрел куни Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон туман бўлими ходими фуқаро Б.О. қўнғироқ қилиб, иш юритувида бўлган 4 та, жами 957 075 сўмлик маъмурий жарималардан қарздорлигини бартараф этишни сўраган. Орадан икки кун ўтиб фуқаро давлат ижрочисига телефон қилиб, маъмурий жарималар юзасидан тузилган баённомалардан нусха беришни сўраган ва шу куни кеч соат 20:45 атрофида маст ҳолатда бўлимга келган.

 

Ташкилотнинг назорат-ўтказиш жойида қоровулга ходимнинг олдига киришини билдиради. Бунга жавобан қоровул унга иш вақти тугаганини маълум қилади. Шунда Баҳодир жанжал кўтариб, қоровулнинг юз қисмига уради. Уларни ажратмоқчи бўлган давлат ижрочисини ҳам уриб, тан жароҳати етказади.

 

Ўтказилган тиббий экспертизаси хулосасига кўра, давлат ижрочиси ва қоровулга бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши, бурун суягининг ёпиқ синиши, энса соҳаси юмшоқ тўқималарини лат ейиши жароҳати ташхислари қўйилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан айбдорга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан (безорилик) жиноят иши қўзғатилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика